20:00 / 18.09.2020
448

Тижорат банклари фойдасига ундирув билан боғлиқ 226 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланди

Тижорат банклари фойдасига ундирув билан боғлиқ 226 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланди
Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси органлари томонидан суд қарорига асосан кредит қарздорликларини ундириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Қайд этиш керакки, ;жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Бюронинг вилоят бошқармаси туман (шаҳар) бўлимлари иш юритувидаги жами 1982 та 225 млрд. 988 млн. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси амалда тамомланди. Шундан, 84 та 15 млрд. 761 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари жорий йилнинг 1-16 сентябрь кунларида тамомланди. Жумладан,
• «Ўзсаноатқурилиш» банк фойдасига 69 та 6 миллиард 821 миллион сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатларидан 30 та 2 миллиард 296 миллион сўмлигининг ижроси таъминланган;
• ТИФ «Миллий» банк фойдасига 26 та 660.3 миллион сўмлик;
• «Қишлоққурилиш» банк фойдасига 14 та 837,8 миллион сўмлик;
• «Асака» банк фойдасига 5 та 1 миллиард 164,7 миллион сўмлик;
• «Халқ» банки фойдасига 28 та 2 миллиард 281,3 миллион сўмлик;
• «Микрокредитбанк» фойдасига 28 та 2 миллиард 682 миллион сўмлик;
• «Алоқа» банк фойдасига 5 та 51,4 миллион сўмлик;
• «Саноатқурилишбанк» фойдасига 12 та 2 миллиард 374,7 миллион сўмлик;
• «Ҳамкорбанк» фойдасига 15 та 587,6 миллион сўмлик;
• «Агробанк» фойдасига 35 та 8 миллиард 824,5 миллион сўмлик;
• «Турон» банк фойдасига 1 та 80 миллион сўмлик;
• «Асия Алянс» банк фойдасига 2 та 34, 7 миллион сўмлик;
• «Ипотека» банк фойдасига 5 та 2 миллиард 194,6 миллион сўмлик;
• «Универсал банк» фойдасига 1 та 50 миллион сўмлик;
• «Савдогар» банк фойдасига 13 та 237,9 миллион сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланган.

Шунингдек, давлат ижрочилари томонидан ўтган 3 йил мобайнида жами 117 та 28 миллиард 116 миллион сўмлик гаровдаги кўчмас мулклар, автотранспорт воситалари ва бошқа мол-мулклар хатланиб, электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилиб, шундан 106 та 22 миллиард 826 миллион сўмлик мулклар сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари тегишли тартибда ундирувчи банкларнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)