Фото: «U-f.ru»
Пенсильвания университети Монтефиоре тиббиёт маркази ҳамда АҚШнинг бошқа соғлиқни сақлаш марказлари олимлари коронавирус юзалар эмас, асосан ҳаво аэрозоллари орқали тарқалишини аниқлашди. Шундай экан, ижтимоий масофа ва яхши шамоллатиш COVID-19ни тўхтатиб қолишнинг энг самарали йўли ҳисобланади. Бу ҳақда «Annals of Internal Medicine» журнали хабар берди.
Тадқиқотчилар 2020 йил январдан сентябргача журналда чоп этилган ва SARS-CoV-2 юқиш омилларига бағишланган илмий ишларни ўрганиб чиқишди. Буни қарангки, гарчи айрим мақолаларда вирус зарралари юзаларда бир неча соат яшаши мумкинлиги айтилган бўлса-да, ҳақиқатда вирусли РНК атроф-муҳитда жуда кам учрайди. Коронавирусга чалинган одамлар билан яқин муносабатда бўлиш ва яхши шамоллатмаслик вирусни юқтиришда ҳал қилувчи омил ҳисобланади.
Шунингдек, вирус кўпинча касалликнинг эрта босқичидаги одамлардан юқади. SARS-CoV-2 вирусли зарралар сони организмда аломатлар пайдо бўлишидан тахминан бир кун олдин авжига чиқиб, касаллик бошланганидан кейин бир ҳафта ичида камаяди. Коронавирусга чалинганларнинг аксарияти вирусни тарқатишда иштирок этмайди. Шунга қарамай, баъзи беморлар асосий ташувчи бўлиб, биратўла бир қанча одамларга юқтиради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?