12:02 / 19.09.2020
1 767

Юртимиз бўйлаб судларнинг оммавий сайёр қабуллари ташкил этилмоқда

Юртимиз бўйлаб судларнинг оммавий сайёр қабуллари ташкил этилмоқда
Юртимиз бўйлаб судларнинг оммавий сайёр қабуллари одатий тус олди. Бунда Олий суд раисидан тортиб, унинг ўринбосарлари, жойлардаги раисларгача барча бирдек фаол ва мунтазам иштирок этмоқда.

Ушбу ҳаракатлар чекка чекка ҳудудларни айниқса қишлоқ, овулларни қамраб олганини алоҳида айтиб жоиздир. 2020 йил 17 сентябрь куни Конимех туман “Шўртепа” МФЙ биносида жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси Ф.Қаҳоров, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди раиси в.в.б А.Хамроев, Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси в.в.б Ш.Хамидовлар томонидан ташкил қилинган сайёр қабулда 4 нафар жазо ўтаётган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилди.

Шунингдек, 10 нафар фуқароларга иқтисодий, маъмурий, фуқаролик суди соҳаси бўйича ўзларининг мурожаатлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуслари билан барча соҳалар каби, суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам изчиллик билан ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Одамларни қийнаётган муаммолар ечими ҳамжиҳатликда изланмоқда ва энг мақбул чоралар топилмоқда.

Қолаверса, сайёр қабулларда тарғибот ва ташвиқот ишларига алоҳида эътибор қаратилиши ҳамда аҳоли билан юзма-юз учрашув ва очиқ мулоқотлар, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда жойлардаги фуқароларнинг ҳуқуқий билим савиясини оширишда туртки бўлмоқда. Ана шундай эзгу саъй-ҳаракатлар жиноий қилмишлар камайишига сабаб бўлмоқда.

Жиноят ишлари бўйича
Конимех туман суди раиси
Ф.Қаҳоров

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юртимиз бўйлаб судларнинг оммавий сайёр қабуллари ташкил этилмоқда