14:04 / 19.09.2020
2 413

Ҳукумат тест тизимига оид қарор қабул қилди. Янги марказ ташкил этилмоқда

Ҳукумат тест тизимига оид қарор қабул қилди. Янги марказ ташкил этилмоқда
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, жадал иқтисодий ўсиш учун мос профессионал кадрларни тайёрлашда соғлом муҳитни яратиш, халқаро майдонда миллий кадрларнинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, Давлат тест марказида тўпланган тажриба ва илмий салоҳиятдан самарали фойдаланиш мақсад қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Тестология ва педагогик ўлчовлар, чет тилидан малака ошириш курсларини ташкил этиш ҳамда соҳада етакчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, Марказий Осиёда тестология бўйича минтақавий илмий мактаб яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳузурида “Илмий-ўқув амалий маркази” давлат муассасаси ташкил этилди.

Илмий марказнинг асосий вазифалари этиб куйидагилар белгиланди:
  • тест материалларини ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатини аниқлаш, тестология ва педагогик ўлчовлар соҳасидаги илмий-тадқиқот натижаларини нашр этиш;
  • тест материалларини ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатини аниқлаш бўйича мутахассислар - тестологларни тайёрлаш, бу борада маҳаллий ва халқаро олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  • шартнома асосида қисқа ва узоқ муддатли тестология, педагогик ўлчовлар, чет тиллари бўйича тингловчиларнинг малакасини ошириш, диагностик тест синовларини ташкил этиш;
  • тестология ва педагогик ўлчовлар соҳасида илмий изланиш олиб борувчи шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, хорижий тажрибани ўрганиш асосида миллий тизимни яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • халқаро имтиҳон олувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш.

Илмий марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланди:
- шартнома бўйича жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
- қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

2020 йил 1 ноябрдан бошлаб ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Давлат тест маркази бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорида қўлланади ҳамда бу билан боғлиқ қўшимча харажатлар Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳукумат тест тизимига оид қарор қабул қилди. Янги марказ ташкил этилмоқда