15:20 / 19.09.2020
2 725

Самарқандда «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилотининг 15 нафар аъзоси қўлга олинди

Самарқандда «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилотининг 15 нафар аъзоси қўлга олинди
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ва ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилоти аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Ўзбекистон ҳудудида фаолияти тақиқланган «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилотининг Тойлоқ, Самарқанд, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳрида яшовчи 15 нафар аъзосининг фаолиятига чек қўйилган.

Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарорига асосан «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилоти фаолияти Ўзбекистон ҳудудида та’қиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилотининг 15 нафар аъзоси қўлга олинди