19:50 / 21.09.2020
2 150

51 млн. сўмлик жиноий жарима бошқа жазо турига алмаштирилди

51 млн. сўмлик жиноий жарима бошқа жазо турига алмаштирилди
Фуқаро Б.Турдиқулов Чироқчи туманида туғилган, бир нафар фарзанди бор. Шу фарзандини ҳалол йўл билан вояга етказиш ўрнига пул топишнинг осон йўлларини излади. Аммо ҳар бир қинғир иш учун албатта жавобгарлик мавжуд.

Б. Турдиқулов Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг 13.07.2020 йилдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилди ва унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Ушбу миқдор 51 млн. 672 минг сўмга тенг бўлди.

Қўлланилган жаримани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Чироқчи туман бўлимига келиб тушди. Давлат ижочилари томонидан кўп маротаба огоҳлантирилган фуқаро қарздорликни бартараф этмади.

Қарздорнинг ундирувга қаратиш мумкин бўлган мол-мулклари аниқланмагач, Бюронинг Чироқчи туман бўлими бошлиғи томонидан Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судига жарима жазосини бошқа жазо турига алмаштириш бўйича тақдимнома киритилди. Суд томонидан қарздорнинг моддий аҳволини ҳисобга олган ҳолда тайинланган 51 млн. 672 минг сўм жарима жазоси 1 йил 2 ой 14 кун озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Мажбурий ижро бюроси
Чироқчи туман бўлими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 51 млн. сўмлик жиноий жарима бошқа жазо турига алмаштирилди