08:50 / 24.09.2020
2 580

Бўстонлиқда каналга тушиб кетган Matiz олиб чиқилди. Ҳайдовчи машинадан тушиб қолган

Бўстонлиқда каналга тушиб кетган Matiz олиб чиқилди. Ҳайдовчи машинадан тушиб қолган
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Бўзсув каналига тушиб кетган Matiz олиб чиқилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

22 сентябрь куни тахминан соат 14:30 ларда Бўстонлиқ тумани Товоқсой қўрғонида яшовчи А.Э. Matiz машинасини ҳайдаб кетаётганида эҳтиётсизлик оқибатида бошқарувни йўқотиб, Бўзсув каналига тушиб кетган. Matiz сувга тушиб кетаётган пайтда у машинадан тушиб қолишга улгурган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган хабарга асосан, қутқарув ишларига Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг 6 нафар хизматчиси жалб қилинган.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 1 та махсус, 1 та юк кўтарувчи автокран ёрдамида автомашина сувдан олиб чиқилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўстонлиқда каналга тушиб кетган Matiz олиб чиқилди. Ҳайдовчи машинадан тушиб қолган