Скриншот: Telegram / ФВВ
Наманганда Mercedes-Benz Sprinter фургонида қисқа туташув натижасида ёниб кетди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Маълум қилинишича, ҳодиса 26 сентябрь куни соат 16:00 атрофида Тошкент–Ўш халқаро автомагистралининг 277-километрида содир бўлган. Mercedes-Benz Sprinter ҳайдовчиси пойтахт томонга ҳаракатланаётган вақтда машинада ёниш ҳидини сезган.
Автомобил эгаси салондан чиқиб кетишга муваффақ бўлган ва шу орада машина катта ёнғин бошланган. 3 дақиқа ичида воқеа жойига Қамчиқ махсус қидирув, ўт ўчириш ва қутқарув бўлими экипажлари ва Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Поп бўлими экипажи етиб келган.
Скриншот: Telegram / ФВВ
Кейинчалик маълум бўлишича, ёнғинга машина двигателидаги қисқа туташув сабаб бўлган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда