07:36 / 29.09.2020
3 157

«Зарафшон» савдо-кўнгилочар маркази ёнида содир бўлган жанжал бўйича ИИББ муносабат билдирди

«Зарафшон» савдо-кўнгилочар маркази ёнида содир бўлган жанжал бўйича ИИББ муносабат билдирди
Фото: Видеодан скриншот
Ижтимоий тармоқларда «Зарафшон» савдо-кўнгилочар маркази ёнида бир гуруҳ ёшлар иштирокида юз берган келишмовчилик тасвирланган видео тарқалди. Ушбу видеодаги ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳолат 2020 йил 26 сентябрь куни соат 15:30 ларда Юнусобод туманидаги «Зарафшон» савдо-кўнгилочар маркази ёнида содир бўлган.

Яқин ўртада хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари жанжални кўриб, зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган, бироқ жанжал иштирокчилари ички ишлар органлари ходимларини кўриб қочиб кетишган.

«Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, жанжал иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритилмоқда», – дейилади ИИББ хабарида.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинди. Текширув якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Зарафшон» савдо-кўнгилочар маркази ёнида содир бўлган жанжал бўйича ИИББ муносабат билдирди