00:25 / 30.09.2020
1 806

Комил Алламжонов: «Ахборот пандемия пайтида ҳаёт ва мамот масаласига айланди»

Комил Алламжонов: «Ахборот пандемия пайтида ҳаёт ва мамот масаласига айланди»
Фото: Telegram/@Komil Алламжонов
Коронавирус пандемияси бошланиши билан сўз эркинлиги билан бир қаторда ахборотдан эркин фойдаланиш ҳам таҳдид остида қолди. Бу ҳақда Миллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раҳбари Комил Алламжонов айтиб ўтди.

У фонд томонидан 28 сентябрь куни Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда ташкил этилган Халқаро ахборотга умумий кириш куни муносабати билан онлайн-конференцияда сўзга чиқди.

Комил Алламжоновнинг сўзларига кўра, пандемия билан шуғулланиш тажрибаси бўлмаган мамлакатлар ёлғон ва ноаниқ маълумотлар тарқалишининг олдини олиш учун матбуот ва ижтимоий тармоқларни назорат қилишга урина бошлади.

«Ҳар бир инсон учун, уй карантинида бўлган фуқародан беморгача, маълумот ҳаёт ва ўлим масаласига айланди. Ҳар бир фуқаро ўз вақтида тўғри муомала, уйидан ташқаридаги ҳақиқий вазият, хавф даражаси, давлатнинг кураши ва қабул қилинган янги қоидалар тўғрисида ўз вақтида хабардор бўлиши керак. Шунинг учун ахборот эркинлигини, матбуот сифатини ва бу борада давлат органларининг жавобгарлигини ошириш керак», – деди Алламжонов.

Жамғарма васийлик кенгаши раҳбари тўрт йил аввал Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларининг ҳолатини эслади. Унга кўра, 2016 йилда мамлакат матбуоти комада эди, телевизорда фақат мақтовга сазовор материаллар намойиш этиларди ва газеталарда «жаннатдан янгиликлар» ёритилди.

«Бу кулгилидир ҳозир, лекин афсуски, ҳолат айнан шундай эди. Давлат аҳолига керакли маълумотни эмас, балки ўзи тўғри деб билган маълумотларни узатиш билан шуғулланган. Бутун матбуот фақат битта инсонга, у ҳам бўлса ўша пайтдаги давлат раҳбарининг кўнгли учун хизмат қилган. Одамлар ташвишлари-ю, уларнинг муаммолари деярли ёритилмаган. Сканворд, кроссворд, мунажжимлар башорати ёки сариқ матбуотдан бошқа деярли барча газеталар мажбурий обуна ҳисобига кун кўрган. Журналистлар дардини фақат аноним шаклда, бирон ижтимоий тармоқда қолдиришдан бошқа иложи бўлмаган», – деди Комил Алламжонов.

Унинг сўзларига кўра, ўтган тўрт йил мобайнида матбуот сезиларли даражада эркинлашди, журналистлар мамлакатнинг реал ижтимоий-сиёсий ҳаётидан олинган воқеаларни бемалол ёритадиган бўлди. Ҳатто, ҳукуматни танқид қилувчи материалларни фаолроқ чоп эта бошлади. Вилоятлардаги журналистлар ҳам анча фаоллашди. Улар инсон ҳуқуқларининг бузилиши, коррупция ва мансабдор шахсларнинг бепарволиги ҳақида, яъни илгари тақиқ остида бўлган мавзулар ҳақида кўпроқ, жасорат билан ёзишни бошлади.

Фото: Telegram/@Komil Алламжонов
Мамлакат ўзининг таниқли блогерларига эга бўлди. Бундан ташқари, блогерларнинг расмий доиралар тарафидан эътироф этилиши шундай поғонага кўтарилдики, айрим блогерлар аҳоли манфаати учун берган таклифлари президент ва ҳукумат қарорларида акс эта бошлади. Улар кўтарган мавзулар ва муаммолар тасир кучи ошганидан давлат идоралари зудлик билан унга муносабат билдира бошлади.

Шунингдек, у илгари тақиқланган хорижий сайтларнинг блокдан чиқарилганини, журналистларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, кейинчалик эса Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ташкил этилганлигини эслатиб ўтди.

«Айнан шу ташкилотлар ҳозирда журналистларни очиқчасига қўллаб-қувватлайди ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Республиканинг барча вазирликлари ва идоралари матбуот хизматлари фаолияти қайта кўриб чиқилди, уларнинг мақоми оширилди ва фаолияти тикланди», – деди ва бу жамиятнинг ўзини фаоллаштиришга ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга, сўз эркинлигини кенгайтиришга олиб келганини таъкидлади.

Аммо Комил Алламжоновнинг сўзларига кўра, журналистлар ва блогерларда ҳанузгача қўрқув бор, акс ҳолда натижалар янада яхши бўлар эди.

«Муаммо йўқми? Албатта, бор, журналист ёки блогерда қўрқув йўқми? Албатта, бу ҳам бор, акс ҳолда натижа бундан ҳам яхши бўлиши мумкин эди. Маълум доирадаги шахсларнинг цензураси, журналистлар ва блогерларнинг ўз-ўзини цензура қилиши, давлат ходимларининг таҳдидлари ёки босими. Табиийки, бундай омиллар ҳалигача бор ва биз уларга қарши курашяпмиз. Таклифлар беряпмиз, ишлаяпмиз, бир сўз билан айтганда, тинмаяпмиз», – дейди Алламжонов

Комил Алламжоновнинг фикрича, бундай ҳолатларга Ўзбекистоннинг очиқлик сиёсатига таҳдид солмайдиган алоҳида ҳолатлар сифатида қараш керак. Унинг қўшимча қилишича, журналист ва блогерларнинг олдини олиш мақсадида президент тегишли қонунни имзолаши керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Комил Алламжонов: «Ахборот пандемия пайтида ҳаёт ва мамот масаласига айланди»