Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида бўлиб ўтган брифинг бўлиб ўтди. Унда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.
Уйда даволанаётган бемор уйни тарк этса, ўша уйда неча кунгача коронавирус яшайди? Инфекцияни йўқ қилиш учин қандай дезинфекция қилиш мумкин?
Илмий тадқиқодлар шуни кўрсатдики, коронавируснинг нарса-буюмлар сиртида, юза қисмларда ўртача яшаш даври 2 соатдан 8-10 кунгача.
Касаллик аниқланган уйда дезинфекция тадбирларини ташкиллаштириш зарур. Бу борада касаллик аниқланган уйда ҳудудий санэпидхизмат ходимлари томонидан маълумот дезинфекция бригадаларига етказилади ва улар томонидан ўчоқли дезинфекция тадбирлар амалга оширилади.
Қолаверса, хонадонда яшовчилар ўзлари ҳам уй шароитида дезинфекция тадбирларини ўтказиши мумкин. Дезинфекция дейилганда нафақат хлорли воситалар, балки хоналарни тез-тез шамоллатиш, нам тозалов ишларини олиб бориш тавсия этилади. Албатта бундай тадбирларни ўтказишда шахсий ҳимояга эътибор берилиши зарур.
Covid-19 билан касалланган бемор уйда даволанса ва унинг оила азоларига 2-5 кун фарқида касаллик юқса, биринчи бемор тузала бошлаганда бошқа беморлардан масофа сақлаб яккаланиши шартми?
Касалликка чалиниб уй шароитида даволанаётган беморлар авваламбор ўзларини қолган оила аъзоларидан изоляция қилишлари тавсия этилади.
Агарда касаллик бошқа оила азоларига юқтирилган бўлса, даволанаётган яъни тузалаётган беморнинг организмида антитаначалар ҳосил бўлади. Бунда масофа сақлаш шарт бўлмайди, яъни беморда бирламчи иммунитет ҳосил бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди