
Фото: Bildverlag Bahnmüller/imageBROKER.com/Globallookpress
Рочестер университети (АҚШ) олимлари оддий мавсумий шамоллаш коронавируснинг нозик жойи бўлиши мумкин, деган далилни илгари суришмоқда.
Коронавирусдан тузалган 26 нафар беморнинг қон намуналарини таҳлил қилган олимлар уларнинг аксариятида В-ҳужайралар (шамоллаш оқибатида пайдо бўлади) тўплами мавжудлигини аниқлашди, ушбу ҳужайралар SARS-CoV-2ни аниқлаб, йўқ қилган бўлиши мумкин.
Ушбу намуналар соғлом одамларнинг қон таҳлиллари ва патогенларни топиб, эслаб қолувчи ҳамда уларга қарши антитаналар ишлаб чиқарувчи В-ҳужайралар тўплами билан солиштирилгандан кейин маълум бўлишича, бу ҳужайралар аксарият коронавируслар — тожсимон оқсилларнинг асосий компонентларини таний оларкан. Яъни В-ҳужайралар «эски» намуналар асосида деярли барча бета-коронавирусларни таний олиши ва улардаги патогенларни антитаналар ишлаб чиқариб бостира олиши мумкин.
Рочестерлик олимларга кўра, одатий мавсумий шамоллашни бошдан ўтказган одамларда, бунинг натижасида уларнинг организми В-ҳужайраларни ишлаб чиқарган тақдирда, коронавирусга қарши табиий ҳимоя пайдо бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар