Бухоро вилояти Пешку туманида пахта ортилган юк машинасининг тиркамасида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.
Қайд этилишича, 2020 йилнинг 2 октябрь куни соат 17:34 да Газли шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига тушган хабарга кўра, Бухоро вилояти Пешку тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 393-километрида 1980 йилда туғилган ҳайдовчи А.Т. бошқарувидаги юк машинасининг тиркамасида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Фуқаро Ғ.Э.га тегишли бўлган тиркама ва унинг ичида бўлган паст навли пахта ёниб кетган.
Автомобиль тиркамаси пўлат устунларининг бир-бирига тегиб, механик учқун ҳосил қилиши, учқуннинг тез ёнувчи маҳсулот устига тушиши оқибатида ёнғин келиб чиққанлиги тахмин қилиниб, моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳолат юзасидан Пешку тумани Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди