08:47 / 04.10.2020
2 408

МИБ 13 минг доллар қийматидаги ижро иши масаласига ойдинлик киритди

МИБ 13 минг доллар қийматидаги ижро иши масаласига ойдинлик киритди
Жорий йилнинг 03 октябрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижо бюросининг Наманган вилоят бошқармасида брифинг бўлиб ўтди.
Брифинг 29 сентябрь кунги ижро ҳаарктлари давомида марҳума Г.Дадабоеванинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ масалаларга қаратилди.
Тадбирда, Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси ва шаҳар бўлими Наманган шаҳар ИИБ, вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳамда расмий электрон нашр вакиллари иштирок этишди.

Маълумки, жорий йилнинг 29 сентябрь куни Наманган шаҳрида истиқомат қилган 35 ёшли марҳума Гуландом Дадабоева ижро ҳааркатлари даврида ўз жонига қасд қилиб, устига бензин ёқилғиси билан ёқиши натижасида вафот этган эди.

Ушбу ҳолат бўйича Ижтимоий тармоқлар ва жамоатчилик эътиборида бўлди. Воқеани кузатиб борганлар уйдан чиқиши лозим бўлган марҳуманинг онаси Муҳаббат Дедебоеванинг фойдасига қарздор Ф.Насриддиновадан 13 000 АҚШ долларига тенг 131 млн. 991 минг сўмни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ижроси ҳозирда таъминланамаётганлиги ҳақида айтиб ўтилган эди.

Брифинг даврида МИБ Наманган вилояти ва шаҳар бўлими масъуллари изоҳ беришди. Масъул ходимлар ушбу воқеа ташвишли ҳолат бўлганлиги ва марҳума Г.Дадабоеванинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб ўтди.

Ҳақиқатдан ҳам, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 09.06.2020 йилдаги ижро хужжатига асосан Ф.Насриддиновадан ундирувчи М.Дедабаева фойдасига 13.000 АҚШ долларига тенг бўлган қийматда 131.991.470 сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 27.06.2020 йилда келиб тушган.

Қарздор Ф.Насриддинованинг эгалик ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли молия, кредит ва рўйхатдан ўтказувчи ташкилотлардан олинган маълумотларга кўра, қарздорнинг номида ҳеч қандай мол-мулклар аниқланмаган. (қарздор Ф.Насриддинованинг ётоқхонасидаги олинган ва эҳтиёжидан ортиқ мол-мулки йўқлиги ҳақидаги фотосуратлар ҳам мавжуд)

Ҳозирда қарздор Ф.Насриддинова Наманган вилояти Олий ва ўрта-махсус таълим бошқармасига қарашли Наманган шаҳар “Гулбоғ” МФЙ ҳудудида жойлашган Наманган шаҳар 1-сонли Педагогика коллежининг ётоқхонасида бир хонасида (қўшимча хонаси йўқ), олти нафар фарзандлари биргаликда яшаётганлиги ҳамда яшаш эҳтиёжидан ортиқча бўлган мол-мулклар йўқлиги аниқланган.
Давлат ижрочиси томонидан белгиланган моддий зарар суммаларини тўлаши талаб этилиши бўйича оғзаки ва расман 18.08.2020 йилда огохлантирилиб, 28.08.2020 йилда ҳамда 12.09.2020 йилда, ҳолат юзасидан тушунтириш хати олинган.

Бундан ташқари, 2020 йил 22 сентябрь куни қарздорнинг яшаш шароити яна ўрганилганда, ушбу ётқохонадаги фуқаро ва масъул ходимлар Ф.Насриддинова 2020 йилнинг феврал ойидан бери яшаётганлиги, турмуш ўртоғи йўқ бўлсада олти нафар фарзандни ўзи боқувчиси эканлигини, шароити оғирлиги сабабли, Ф.Насриддинова яшаётган хона эса М.Акрамованинг ўғли А.Валижановга тегишли эканлигини, Ф.Насриддинованинг бошқа борадиган жойи йўқлиги учун М.Акрамова унга вақтинча яшаш учун рухсат берилганлиги маълум бўлган.
(Ушбу ҳолат ётоқхонада яшовчи фуқаро ва ётоқхона масъулларидан олинган тушунтириш хатлари билан тасдиқланган).

Ҳолат бўйича холислар иштирокида далолатнома расмийлаштирилган ва хонадон фото-суратга олинган ҳамда ижро иш ҳужжатларига қўшилган.
Давлат ижрочисининг қонунчиликда йўл қўйиладиган барча ҳаракатлари натижасиз бўлганлиги сабабли ижро хужжати ижросини таъминлаш имкони бўлмаган. Шунга қарамасдан ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ 13 минг доллар қийматидаги ижро иши масаласига ойдинлик киритди