19:30 / 04.10.2020
3 455

«Чинни бозор»даги тадбиркорларга пахта терими учун 1,5 млн сўмдан «солиқ солингани» ҳақидаги хабарлар рад этилди

«Чинни бозор»даги тадбиркорларга пахта терими учун 1,5 млн сўмдан «солиқ солингани» ҳақидаги хабарлар рад этилди
Фото: Telegram
Зангиота тумани ҳокимлиги Чинни бозори маъмурияти тадбиркорлардан пахта учун ноқонуний пул талаб қилаётгани ҳақида тарқалган хабар юзасидан маълумот берди. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати 1 октябрь куни бозорда савдо қилаётган тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, улардан қисқа интервьюлар олган.

Шунингдек, туман ҳокимлиги ахборот хизматининг ёзишича, 2 октябрь куни ушбу мурожаатни ўрганиш мақсадида 2020 йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан мутасадди ташкилотлар устидан қатъий назоратни таъминлаш ишчи гуруҳ раҳбари, Сенатнинг ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Малика Қодирхонова, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Озода Парпибоева ва туман ҳокимининг ўринбосарлари «Чинни бозори»га бориб, тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказган.

Фото: Зангиота туман ҳокимлиги ахборот хизмати


Фото: Зангиота туман ҳокимлиги ахборот хизмати
«Мурожаат иккинчи маротаба масъуллар томонидан ўрганилганда ҳам ушбу хабарлар ўз исботини топмади», – дейилади ҳокимлик хабарида.

Фото: Зангиота туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Видеода қайд этилишича, бозорда 400 га яқин тадбиркорлар фаолият юритмоқда ва видеолавҳани тайёрлашда уларнинг ҳаммасидан бу борада фикр олишнинг имкони бўлмаган, бироқ суҳбат олиб борилганларнинг ҳаммаси пахта йиғим-терими учун бозор маъмурияти томонидан «солиқ солингани» ҳақида тарқалган хабарларни инкор этган. Шунингдек, лавҳада карантин даврида тадбиркорлардан жой учун чипта пули ҳам олинмагани қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Чинни бозор»даги тадбиркорларга пахта терими учун 1,5 млн сўмдан «солиқ солингани» ҳақидаги хабарлар рад этилди