18:11 / 06.10.2020
2 674

Тадбиркор фойдасига 895 млн. сўм қарз ундириб берилди

Тадбиркор фойдасига 895 млн. сўм қарз ундириб берилди
Бюронинг Миробод туман бўлими иш юритувига Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 20.07.2020 йилдаги ижро варақасига кўра, қарздор "Bigas Felix" корхонасидан ундирувчи "Shox bunyodkor" масъулияти чекланган жамият фойдасига 895.190.593 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 06.08.2020 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро ҳужжати қўзғатилиб, қўзғатиш қарори қарздор корхонага ижро қилишлик учун юборилган.

Давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддатда қарздорликни қопламаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорнинг мол-мулкларига банд солиниб, ҳисоб рақамларига инкассо қўйилди. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 18.09.2020 йил куни 895.190.593 сўм қарздорлик ундирилиб, тадбиркорнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Ижро ҳужжати "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонуннинг 41-моддас и 1-бандига асосан тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркор фойдасига 895 млн. сўм қарз ундириб берилди