15:20 / 07.10.2020
1 771

217 млн. сўм кредит қарзи ўз вақтида ундирилди

217 млн. сўм кредит қарзи ўз вақтида ундирилди
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди 21.08.2020 йилдаги 2-150-2003/2352-сонли ижро варақаси 20.07.2020 йилда 4-1503-2001/221-сонли ижро варақасига асосан жавобгар ЯТТ Т.Алиқуловадан “Ҳамкорбанк” АТБ фойдасига 217 млн 262 минг сўм қарздорликни ундиришни белгилаган.

Мазкур ижро варақаси 05.09.2020 йилда Мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлими томонидан иш юритувига қабул қилиниб, бу ҳақда қарздор Т.Алиқуловага хабар қилинган ҳамда унга ижро варақада кўрсатилган 217,2 млн. сўм қарзни ихтиёрий равишда тўлаб бериши учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берган.

Лекин, ҳа деганда, Т.Алиқулова 217,2 млн. сўмни тўлаб қўйиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган. Шундан сўнг, давлат ижрочиси якка тартибдаги тадбиркор Т.Алиқулованинг савдо шахобчасига ташриф буюриб, савдо дўкони хатлаб олиниши ва очиқ онлайн савдо майдончаси орқали сотиб юборилиб, ундан тушган маблағлар қарздорликка йўналтирилишини тушунтиргач, Т.Алиқулова 217,2 млн. сўм қарзини тўлашни маъқул кўрган ва пул ўтказиш йўли билан “Ҳамкорбанк” АТБ Қўқон филиалига ўтказиб берган.

Ижро ҳужжати ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли жавобгар ЯТТ Т.Алиқулова қўшимча ижро йиғими ҳам тўлаб беришига тўғри келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 217 млн. сўм кредит қарзи ўз вақтида ундирилди