
Божхона органлари томонидан олиб борилаётган қатор тезкор тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилмоқда.
Хусусан, Самарқанд вилояти Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро С.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу шахс эгнидаги кийимлари орасига 23 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини яшириб олганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Самарқанд ВилоятиНаркокурьерКонтрабандаГиёҳвандлик ВоситалариТезкор ТадбирБожхона Органлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар