date
views 2 280

МИБ Зафарободда оилаларни яраштирмоқда

МИБ Зафарободда оилаларни яраштирмоқда
Оилада ширин-ширин орзулар оғушида, қалбларга қувонч олиб фарзанд дунёга келади. Ўғилдир, қиздир Аллоҳ берган улуғ неъматдир. Балким, шундандир, оила тўғрисидаги тушунча болалигимиздан қон-қонимизга сингиб кетган. Ўзбек халқи шунинг учун ҳам оилани муқаддас деб билади. Минг афсуски, фарзандек улуғ неъмат ҳамда оиладек муқаддас даргоҳ қадрига етмайдиган юртошлармиз ҳам бордир.

Бюронинг Зафаробод туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 06.01.2016 йилдаги қарздор Н.Шакаровдан ундирувчи Г.Марданова фойдасига вояга этмаган икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро 14.01.2016 йилда келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросига келиб тушгани 4 йил бўлган бўлсада бўлим ходимларининг тушунтиришлари ҳамда сай-ҳаракатлари натижасида ушбу оиланинг ярашувига эришилди.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 21.08.2020 йилдаги қарздор В.Қурбонқуловдан ундирувчи Н.Қурбонқулова фойдасига вояга этмаган бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари ҳамда тушунтиришлар натижасида ушбу оила ўзаро келишган ҳолда ярашишди ва ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларни ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан иш юритувдан тамомланди.

Маълумот ўрнида, Бюронинг Зафаробод туман бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида жами 15 та оила яраштирилиши таъминланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Зафарободда оилаларни яраштирмоқда