00:00 / 11.10.2020
2 607

Шифокор иммунитетни коронавирусга қарши тайёрлаш йўлларини айтди

Шифокор иммунитетни коронавирусга қарши тайёрлаш йўлларини айтди
Фото: Shutterstock
Россиялик шифокор-инфекционист Евгений Тимаков коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини шароитида иммунитетни мустаҳкамлаш билан жиддий шуғулланишга чақирди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, организмга тушадиган вирус юкини бир нечта усул билан пасайтириш мумкин.
Инфекция юқтирмаслик ёки уни енгил шаклда ўтказиш учун шиллиқ қавати доимо нам ҳолда бўлиши керак: бурун бўшлиғи шиллиқ қавати антибактериал, вирусга қарши омилларни ўзида сақлайди. Бундан ташқари, у ерда инфекцияни танадан чиқариб ташлайдиган махсус туклар бор. Агар бурун ичи қуруқ бўлса, хонадондаги ҳаво қуруқ бўлса, вирусли инфекция организмдан чиқмайди, у қуруқ жойларда бўлади ва тезда ичкарига киради. Ва ЎРВИнинг оғир шаклда кечишига сабаб бўлади”, - деди Тимаков.

Нам шиллиқ қавати коронавирус оғир кечишининг олдини олишга ёрдам беради.
Агар шиллиқ қавати нам бўлса, ишдан ёки мактабдан уйга келганимизда ювиниб, физик эритма билан бурунни чайқашимиз етарли. Шу тарзда шиллиқ қаватига кириб, кўпайишга улгурмаган вирусни ювиб ташлаймиз. Бу вирус юкини сезиларли даражада камайтиради. Коронавирусда организмга кирган вирус миқдори, вирус юки асосийси ҳисобланади. Ва биз буни ҳар қандай усул билан камайтиришимиз керак”, - дея таъкидлади эксперт.

Бундан ташқари, иммунитетни тутиб туриш учун соғлом овқатланиш ва очиқ ҳавода машқ қилиш жуда муҳим.
Тўлақонли овқатланиш талаб қилинади - кимё, фаст-фуд, консервалар, Е-стабилизаторлардан иборат маҳсулотлар эмас.. Чунки ичак уларга жавоб қайтариши сабабли у ўз хусусиятларини ўзгартиради. Бутун организмдаги иммунитет учун ичак жавоб беради. Бурун бўшлиғидан кейинги тўсиқ айнан ичакларимиздир. Ичаклар ишламай қолганида иммунитет пасаяди. Яна бир нарса: қон кислород билан тўлиқ тўйиниши зарур. Шунинг учун тоза ҳавода юриш керак. Бу иммунитетни кучайтиради”, - деди шифокор.

У шунингдек, D витамини қабул қилишни тавсия қилди. "D витамини иммунитетни коронавирус ва бошқа инфекцияларга қарши курашиш учун кучайтириши исботланган", - деди Евгений Тимаков.

Иммунитетни кучайтиришнинг яна бир муҳим усули - бу турли инфекциялар қўзғатувчилари билан доимий тўқнашув. Бу, айниқса, коронавирус пандемияси шароитида жуда муҳим.

Мавсумий ЎРВИ ҳақиқатан ҳам иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Ва барчани уч ой давомида бир-бирлари билан мулоқот қилмасдан изоляцияда ўтиришга мажбур қилиш жуда катта хато бўлган бўлар эди. Бу вақт ичида организм бошқа инфекциялар ва вируслар борлигини унутади ва иммунитетни машқ қилдиришни тўхтатади. Муайян касаллик қўзғатувчиларига қарши иммунитетни эмас, балки табиатан бизга хос бўлган умумий иммунитетни. Мазкур умумий иммунитет доимо машқ қилиб туриши керак”, - дея хулоса қилди шифокор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)