14:00 / 11.10.2020
2 984

Ўткир бронхит пневмониядан нимаси билан фарқ қилади?

Ўткир бронхит пневмониядан нимаси билан фарқ қилади?
Фото: «Домашний очаг»
Ўхшаш аломатлар туфайли пневмонияни ўткир бронхит билан адаштириш жуда осон. Асосий фарқлардан бири – ўткир бронхит билан касалланган одам ҳафталар давомида йўталдан қутула олмайди.

Бироқ ушбу касалликлар орасида билиш керак бўлган яна бир неча асосий фарқлар мавжуд.
Танада нималар юз бераётганини тушуниш учун вазият ёмонлашмасдан аввал шифокор кўригидан ўтиш зарур.

Бронхит нима?
Ўткир бронхит – ўпкага олиб борадиган нафас йўлларининг яллиғланиши. У шамоллаш ёки грипп каби вирусли инфекциянинг асоратлари сифатида ривожланиши мумкин.

Баъзида бронхит патоген бўлмаган сабабларга кўра ўз-ўзидан пайдо бўлади. У гарчи организмга шундай таъсир ўтказса-да, албатта, вирусли инфекция асосий сабаб бўлиб қолади. Айтганча, бу бронхитни даволаш учун антибиотикларнинг деярли фойдасизлигини англатади.

Бронхит аломатлари:
- доимий йўтал (балғамли ёки қуруқ);
- томоқ оғриғи;
- кўкрак қафасда оғриқ (йўтал пайти кучаяди);
- нафас етишмовчилиги;
- хансираш, нотекис нафас олиш;
- титроқ;
- танада оғриқ.

Ўткир бронхит бир ҳафта ичида ўз-ўзидан ўтиб кетиши мумкин. Аммо йўтал қолдиқ ҳодиса сифатида баъзан бир неча ҳафта ёки ҳатто ойлар мобайнида ҳам давом этади.

Агар беморга бронхит ташхиси қўйилган бўлса, шунингдек, аҳвол оғирлашса, ҳолат ўзгаришсиз давом этса, бундай вазиятда инфекция юқиш даражаси ортиб боради. У одатда иккинчи даражали деб номланади. Бундай ҳолатда ҳар қандай бемор ўз-ўзини даволаши хавфли, албатта, шифокор назорати остида бўлиш тавсия этилади.

Бронхитни қандай даволаш керак?
Ўткир бронхитга кўпинча вирус сабаб бўлади, шунинг учун камдан-кам ҳолларда антибиотик берилади. Улар вирусга қарши самарасиз ҳисобланиб, маслаҳатсиз истеъмол қилиш фақат дори-дармонларга чидамли бактерияларни етиштиршга ёрдам беради.

Баъзида эса бронхит бактериялар туфайли келиб чиқади ва бундай ҳолда шифокорлар антибиотик буюриши мумкин. Кўпинча, ўткир бронхитни даволашда тана ўз-ўзидан курашади ва бу вақт давомади касаллик аломатлари енгиллашиб боради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўткир бронхит пневмониядан нимаси билан фарқ қилади?