17:50 / 13.10.2020
2 795

Шавкат Мирзиёев Сардоба фожиасидан жабрланганлар учун қурилган уйларни бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев Сардоба фожиасидан жабрланганлар учун қурилган уйларни бориб кўрди
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори тўғони ёрилганидан буён ўтган даврда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида 13 октябрь куни Сирдарё вилоятига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилиши оқибатида 2 минг 211 та хонадон яроқсиз ва 2 минг 499 таси таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди. Шу мақсадда учта ҳудуд танланиб, 50 гектар майдонда 86 та 5 қаватли уй-жой барпо этилди. Хусусан, Сардоба тумани «Дўстлик» маҳалласида 37 та, Мирзаобод тумани «Ҳақиқат» маҳалласида 40 та ҳамда «Навбаҳор» маҳалласида 9 та уй-жой қурилди. Умумий ҳисобда 2 640 хонадон фойдаланишга топширилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида дастлаб Мирзаобод туманидаги «Янги Ўзбекистон» деб қайта номланган «Ҳақиқат» маҳалласига ташриф буюрди.

«‘Янги Ўзбекистон’ дейилганида ҳам маъно бор. Агар халқимизга маъқул бўлса, бундай уйларни бошқа ҳудудларда, аҳоли зич шаҳарларда ҳам қурамиз. Ҳар бир мавзе ёнида иш ўринлари ҳам ташкил этамиз. Умуман олганда, қуриш ва яшаш маданиятимиз ўзгариши керак», — деб қайд этган Президент.

Фото: Президент матбуот хизмати
Хабарда айтилишича, янги мавзеда маҳалла гузари, дўкон, кутубхона, болалар майдончалари барпо этилган. Уйларга хизмат кўрсатувчи сервис компанияси ташкил қилинган. Турар жойларни эксплуатация қилиш тизимини самарали йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.











arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Сардоба фожиасидан жабрланганлар учун қурилган уйларни бориб кўрди