22:05 / 13.10.2020
2 313

Навоийда маҳкумлар жазодан озод қилинди

Навоийда маҳкумлар жазодан озод қилинди
Бугунги кунда судлар томонидан, озодликни чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари ва бошқа жазоларни ўтаётган, ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик принципига асосан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроқ турдаги жазога алмаштириб, бу тоифадаги ишларни ўз вақтида, қонуний ва адолатли кўрилаётгани аҳамиятли ҳисобланади.

Қонунга мувофиқ, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак.

Жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Навбаҳор туман судида 2020 йил 13 октябрь куни ўтказилган суд мажлисида, 4 нафар маҳкумларга нисбатан Навбаҳор туман ИИО Пробация гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.

Инсонпарварлик принципига асосланиб, 4 нафар маҳкумлар тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган қисмини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар.

Оддий сўз билан айтганда, уларга ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишларига яна бир бор имконият берилди.

Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг
девонхона мудири
Б.Фармонов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда маҳкумлар жазодан озод қилинди