20:08 / 20.10.2020
2 753

Оила тинч - олам тинч

Оила тинч - олам тинч
Мажбуарий ижро бюросининг Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ манфаатларини таъминлаш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича судлардан юборилган ҳужжатлар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Асосийси, алимент маблағларини ундириш билан бир қаторда оиланинг муқаддаслигини тушунтириш орқали яраштириш тадбирларини ҳам олиб борилмоқда.

М.Раҳимов турмуш ўртоғи М.Ғуломова билан ажрашиб кетишган эди. Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг буйруғига кўра 1 нафар фарзанди учун алимент ундирилиши белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига олинган ва тегишли қарор қабул қилинган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик 2.400.000 сўмга бориб етади.

Куни кеча ушбу оила вакиллари бўлим биносига таклиф этилди ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Олиб борилган навбатдаги тарғибот самара бериб ушбу оила ярашишга аҳд қилишди.

Умуман олганда, Бюронинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ҳокимлик, давлат ва нодавлат ташкилотлар, кенг жамоатчилик иштирокида ҳар бир маҳаллаларда тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Унда оилаларни мустаҳкамлаш, нотинч оилалардаги муаммо ва низоларни бартараф этиш, ажрашишларнинг олдини олиш, ажрашиш ёқасида турган оилаларни яраштириш масалалари алоҳида устувор қилиб олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оила тинч - олам тинч