
Бюронинг Чилонзор туман бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 14.08.2020 йил кунидаги ижро варақасига асосан, қарздор Тошкент шаҳар Молия Бош бошқармасидан ундирувчи А.Ахмаджоновнинг фойдасига 200.000.000 сўм маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига жорий йилнинг 4 сентябрь куни келиб тушган.
МИБ туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаркатлари натижасида, қарздордан ушбу зарар суммаси 21.10.2020 йил куни давлат ижрочиси С.Махаматов томонидан тўлиқ ундирилиб, ундирувчининг ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар