09:47 / 23.10.2020
3 075

Коронавирусни уй шароитида қандай даволаш мумкин?

Коронавирусни уй шароитида қандай даволаш мумкин?
Фото: «Домашний очаг»
Кундан кунга дунё бўйича коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони ортиб бормоқда. Айрим мамлакатлар пандемиянинг иккинчи тўлқинини башорат қилса, яна айримлари бу мавсумда шамоллашнинг кучайганлигини тахмин қилмоқда. Лекин ҳеч ким куз ва қиш мавсумида коронавируснинг чекиниши ҳақида бирор маълумот айта олмайди.

Эҳтимол, инсонлар чиндан ҳам коронавирус билан яшашга кўникар, организм инфекцияга қарши иммунитет ҳосил қилар. Нима бўлганда ҳам, шифокорлар вируснинг енгил шакли билан касалланган беморлар уй шароитида даво топиши учун маслаҳат беради. Бунинг учун қуйида келтирилган маълумотлар билан яқиндан танишиб чиқиш лозим.

Коронавируснинг енгил шакли қандай ўтади?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, беморларнинг 80 фоизи коронавируснинг енгил шакли билан касалланган. Қолган улушни эса «ўпка» касаллари ташкил этади. Коронавируснинг аломатлари барчанинг ёдида: юқори иситма, қуруқ йўтал, таъм ва ҳид сезгисининг йўқолиши, кўкрак қафасдаги оғриқ, нафас олиш муаммолари.

Касалликнинг енгил шаклида, асосан, аломатларнинг камайган ҳолати кузатилади. Шунингдек, улар бошқа респираторли касаллик ортига ҳам яшириниши мумкин.

Коронавируснинг енгил шакли қуйидаги аломатлар билан бирга келади:
  • тана заифлиги;
  • юқори бўлмаган ёки паст тана ҳарорати;
  • йўтал;
  • бош оғриғи.

Ушбу аломатларни, албатта, грипп ёки ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг намоён бўлиши билан осонликча адаштириш мумкин. Аммо эсда тутиш керакки, инсон учун таниш бўлган оддий вирусли касалликлар деярли ҳар доим нам, балғамли йўтал, бурун оқиши ва битиши билан ажралиб туради.

Масофадан даволаниш мумкинми?
Агар тавсиялар ўз вақтида бажарилса, коронавирусни уйда даволаш мумкин. Аммо беморнинг аҳволи бир неча соат ичида ёмонлашиши ҳам мумкин. Шунинг учун бемор назорат остида бўлиши керак. Аломатлар кучайган вақтда дарҳол шифокор чақириш лозим.

Коронавирусни уй шароитида қандай даволаш мумкин?
Коронавирусни уй шароитида даволаш бўйича шифокор тавсияси ОРВИ ёки гриппга чалинган беморларга берадиган йўриқномага ўхшайди. Масалан, ётоқда ётиш, кўпроқ суюқлик ичиш, парҳезга риоя қилиш керак. Шунингдек, профилактика чораси сифатида кунига камида бир марта нафас сиқилишини бартараф этадиган махсус машқлар тавсия этилади.

Орқа билан ётиш:
  • Ерга ёки каравотга ётилади.
  • Бўкса тагига ёстиқ қўйиш керак, шунда кўкрак қафаси оёқ баландлигига нисбатан пастроқда туради.
  • Секин-аста бурундан нафас олиниб, оғиздан чиқарилади. Нафас чиқариш вақти нафас олишга қараганда икки баравар узоқроқ бўлиши керак.
  • Ушбу жараённи бир неча дақиқа давомида такрорлаш тавсия этилади.

Ён томонга ётиш:
  • Бошни қўллар ёки ёстиқ устига қўйиб, ён томонга ётиш керак.
  • Бўкса остига ёстиқ қўйилади, кўкрак қафаси бўксадан пастроқда туриши керак.
  • Юқоридаги ҳолат такрорланади. Бурундан нафас олиб, оғиздан чиқарилади.
  • Кейин бошқа тарафга қараб, жараённи такрорлаш тавсия этилади.

Қорин билан ётиш:
  • Ёстиқ ерга қўйилади.
  • Бўкса кўкрак қафасдан баландроқ турадиган даражада ёстиқ устига қорин билан ётилади.
  • Бурундан нафас олиб, оғиздан чиқарилади. Ушбу жараён бир неча марта такрорланади.
  • Машқ қилиш мобайнида ҳолат кузатиб борилиши керак. Агар ҳарорат сезиларли даражада кўтарилиб, йўтал кучайса, шунингдек, кўкрак қафасида оғриқ ва санчиқлар пайдо бўлса, машғулот тўхтатилиб, шифокорни чақириш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусни уй шароитида қандай даволаш мумкин?