19:15 / 24.10.2020
2 039

ОТМга кириш имтиҳонларида мактаб баҳоси инобатга олиниши коррупцияга олиб келмайдими?

ОТМга кириш имтиҳонларида мактаб баҳоси инобатга олиниши коррупцияга олиб келмайдими?
АОКАда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида қабул қилиниши кутилаётган президент фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида мактаб битирувчилари сўнгги 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олиниши ҳақида маълум қилинганди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўқувчиларнинг мактабда олган баҳолари ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олинса, бу мактабларда коррупция ҳолатларининг авж олишига сабаб бўлмайдими, дея берилган саволга жавоб қайтарди.

Икки йил олдин мана шу лавозимга қўйилганимда, олтин медалга 50 фоиз имтиёз, кумуш медалга 30 фоиз, деган қарор лойиҳаси тайёрланган экан. Ўзим президент администрациясидаги мутахассислар билан ишлаганимда мана шу имтиёзни олдириб ташлаган эдим. Яъни, ортиқча коррупцияга сабаб бўладиган нарса.

Шундан кейин таҳлил қилганимизда олтин ва кумуш медалга бўлган талаб билан бошида берилган талаб орасида 4-5 баравар фарқ бўлди.

Бу нарсага нима учун эътибор қилмоқчимиз? Баҳоларнинг ҳаммаси электрон тизимда ҳисобга олинишига ўтишимиз керак, ҳозирда Kundalik тизими жорий қилиняпти. Ҳаммаси марказлашган базада туради, у марказлашган базага келиб баҳони тўғрилай олмайди. Қайсидир мактаб даражасида бўлганида уни журналда ҳам тўғрилаб қўяман, дейиши мумкин эди.

Бу маълумотларнинг ҳаммаси электрон равишда марказлашган базада турганидан кейин ҳеч ким у маълумотни орқага қайтариб, тўғрилаш имкониятига эга бўлмайди. Шунинг учун олдимиздаги энг катта вазифа – мактабларда ахборот технологияларини кенгроқ жорий қилиш
”, дейди Шерзод Шерматов.

Вазир бу борада қандай муаммолар борлиги ҳақида ҳам гапирди.

Биринчидан, мактабларга оптик толали интернетни тезроқ олиб боришимиз керак. Ҳозир кўп мактабларга олиб борилгани билан мактабгача келяпти, лекин ичида маҳаллий тармоғи йўқ эди. Бу бўйича давлат бюджетининг охирги муҳокамаларида президентимиз урғу бердилар, фармонда ҳам бу масала қўйилган. Ҳар йили камида 100 млрд сўм айнан мактабларни маҳаллий тармоқ билан таъминлаш учун ажратиладиган бўлди. Ана ундан кейин ахборот технологияларини жорий қилиб, марказлашган базага бериш имконияти бўлади. Коррупцияга қарши чора – ўзимизнинг марказлашган база бўлади”, деди Шерзод Шерматов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ОТМга кириш имтиҳонларида мактаб баҳоси инобатга олиниши коррупцияга олиб келмайдими?