07:00 / 25.10.2020
3 141

Тиббий ниқоблар коронавирус тарқалишининг олдини олади. Аммо...

Тиббий ниқоблар коронавирус тарқалишининг олдини олади. Аммо...
Тиббий ниқоблар самарали равишда коронавирус тарқалишининг олдини олади, аммо хавфни тўлиқ бартараф этмайди.
Токио университети қошидаги Тиббиёт институти олимлари тажриба давомида худди шундай хулосага келишди, деб хабар бермоқда Япониянинг NHK телеканали.

Таъкидланишича, олимлар тиббий ниқобларнинг самадорлигини манекенларнинг бошларини датчиклар ёрдамида 50 сантиметр узоқликдаги ажратилган бўшлиққа қўйиш орқали аниқлашган. Тажриба давомида улардан бири атрофдаги ҳаводан нафас олган, иккинчиси эса йўталга тақлид қилган ҳолда вирусни тупик кўринишида унга йўналтириб турган. Натижада нафас олиш моделидаги матодан тайёрланган ниқобдан фойдаланиш инфекциянинг юқишини 17 фоизга, жарроҳлик услубидаги уч қаватли ниқоб 47 фоизга, N95 респиратори эса 79 фоизга камайтирганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, манеканда фойдаланилган исталган тиббий ниқоб иккинчи манекен томонидан унга йўналтирилган вирус томчиларининг юқиш даражасини 70 фоиздан кўпроққа камайтирган. Жарроҳлик ниқобларидан фойдаланиш эса иккала манeкенда ҳам максимал кўрсаткични кўрсатган - 80 фоиз.

«Тажрибаларимиз пандемия шароитида ниқоб тақишнинг ўта муҳимлигини, аммо уларга ҳаддан ташқари ишонмаслик кераклигини кўрсатди», - дея хулоса қилди тадқиқот гуруҳи раҳбари, профессор Ёсихиро Каваока.

Таъкидланишича, коронавирусдан фойдаланилган ҳолда ташкил этилган ушбу тажриба биринчи маротаба ўтказилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тиббий ниқоблар коронавирус тарқалишининг олдини олади. Аммо...