12:33 / 05.11.2020
1 535

My.gov.uz портали орқали шифокор қабулига ёзилиш йўлга қўйилди

My.gov.uz портали орқали шифокор қабулига ёзилиш йўлга қўйилди
Одамлар соғлиқлари ҳақида қайғуриб, шифокор қабулига ёзилишда бир қатор муаммоларга дуч келадилар. Мисол сифатида узун навбат ҳолатларини кўрсатишимиз мумкин. Бу эса беморлар соғлиғига янада салбий таъсир қилиши мумкин.

Эндиликда бу каби муаммолар юзага келмаслиги учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва my.gov.uz жамоаси томонидан ягона порталда онлайн тарзда шифокор қабулига ёзилиш хизмати жорий этилди.

Бунинг учун my.gov.uz порталидаги «Соғлиқни сақлаш» туркумидаги «Шифокор қабулига ёзилиш» хизматини танлаб, керакли шифохонага шифокор қабулига онлайн тарзда ёзилинг.

Хизмат автоматлаштирилган ва қисқа муддат ичида тақдим этилади.
Хизматга ўтиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/ru/queue-doctor/passport

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » My.gov.uz портали орқали шифокор қабулига ёзилиш йўлга қўйилди