
Фото: Видеодан скриншот
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида икки нафар қиз танишининг синглисини ранжитган қизни «самосуд» қилди, дея хабар бермоқда вилояти ИИБ.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган Олтиариқ туманида яшовчи 3 нафар турмушга чиқмаган қизнинг ўзаро жанжали акс этган видеолавҳа юзасидан изоҳ берилди. Жамоат жойида карантин қоидаларига амал қилмаган икки нафар қиз танишининг синглисини ранжитгани учун учинчи қизни «самосуд» қилган.
Мазкур видеони қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин: ВИДЕО
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Исмоил Шариповнинг айтишича, мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тегишли баённомалар расмийлаштирилиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун Риштон тумани маъмурий судига тақдим этилган.
Риштон тумани маъмурий судининг 23 октябрдаги ҳукмига кўра, қизларнинг икки нафарига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси, 1 нафар қизга эса базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар