Навбат Жиззах шаҳрига: ота 3 та фарзанди учун 75 млн. сўм алимент пулларини тўлади

Навбат Жиззах шаҳрига: ота 3 та фарзанди учун 75 млн. сўм алимент пулларини тўлади
Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувидаги фукаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 26.03.2019 йил кунги ижро ҳужжатига кўра қарздор О.Жумаев ҳисобидан ундирувчи Г.Жумаева фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандлари учун қарздорнинг ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ½ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 27.10.2020 йил куни келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб қарздорга ижросини таъминлаш учун юборилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор О.Жумаев томонидан уч нафар фарзандлари вояга етгунга қадар 75 млн. сўм пул маблағи ундирувчи Г.Жумаевага тўлаб берилиши таъминланди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар