15:00 / 09.11.2020
2 069

Суғурта ташкилотидан тадбиркор фойдасига 3,1 млрд. сўм ундириб берилди

Суғурта ташкилотидан тадбиркор фойдасига 3,1 млрд. сўм ундириб берилди
Мажбурий ижро бюроси Юнусобод туман бўлими иш юритувида, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 06.10.2020 йилдаги ижро варақасига биноан, қарздор "ALSKOM" суғурта компанияси ҳисобидан ундирувчи "Qurilish ashyo sifat servis" жамияти фойдасига жами 3.164.676 минг сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Бўлим давлат ижрочиси Ш.Мақсудовнинг мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздорга ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб қарздорга ижро ҳужжати талабларини бажаришлик учун 5 кунлик ихтиёрий муддат белгиланган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздордан ундирувчи фойдасига 2.751.818 минг сум ундирилганлиги аниқланган.

Бундан ташқари қолган қарздорлик қарздор томонидан бартараф этилмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномаси юборилган, натижада жами 3.164.676 минг сум қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига мувофиқ, ижро иши юритуви якунланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суғурта ташкилотидан тадбиркор фойдасига 3,1 млрд. сўм ундириб берилди