23:23 / 09.11.2020
1 660

Андижонда ота салкам 10,5 млн. сўм алиментни олдиндан тўлади

Андижонда ота салкам 10,5 млн. сўм алиментни олдиндан тўлади
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2011 йил 14 ноябрдаги суд буйруғига асосан қарздор А.В.дан ундирувчи З.И. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган.

Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими ходимлари олиб борган ижро ҳаракатлари ҳамда тушунтириш ишлари натижасида қарздор А.В. мунтазам равишда алимент тўловларини тўлаб келган. Ҳозирда фарзандларидан бири вояга етгани сабабли, бошқа бир фарзанди вояга етгунига қадар ҳисобланган 10 млн.450 минг сўм алимент пулларини 6 ноябрь куни олдиндан тўлаб берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда ота салкам 10,5 млн. сўм алиментни олдиндан тўлади