14:02 / 10.11.2020
1 748

Фуқарога 80 млн. сўм маънавий зарар ундириб берилди

Фуқарога 80 млн. сўм маънавий зарар ундириб берилди
Бюронинг Чилонзор туман бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 11.07.2019 йил кунидаги ижро варақасига асосан, қарздор Тошкент шаҳар Молия Бош бошқармасидан ундирувчи фуқаро И.Сотиболдиевнинг фойдасига 80.000.000 сўм маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 27.12.2019 йилда келиб тушган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаркатлари натижасида қарздор ташкилотдан ушбу зарар суммаси давлат ижрочиси С.Махаматов томонидан тўлиқ ундирилиб, ундирувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқарога 80 млн. сўм маънавий зарар ундириб берилди