
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро А.Ш.га тегишли бўлган 2 та хонадон ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, ушбу хонадонларда Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан маркаланмаган, умумий қиймати 300 миллион сўмлик, 2427 қути тамаки маҳсулотлари ва 279 160 дона пиротехника воситалари ноқонуний тарзда сақланаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар