14:24 / 14.11.2020
2 286

Ўзбекистон ҳар бир фуқароси учун 1 дозадан коронавирусга қарши вакцина буюртма қилгани маълум бўлди

Ўзбекистон ҳар бир фуқароси учун 1 дозадан коронавирусга қарши вакцина буюртма қилгани маълум бўлди
Келажакдаги коронавирусга қарши вакциналарнинг ярмидан кўпи аллақачон бой давлатлар томонидан буюртма қилинган. Бу ҳақда 12 ноябрь куни АҚШнинг Дюк университети ҳузуридаги Global Health Innovation Center томонидан тўпланган маълумотларга асосланиб, The Economist нашри маълум қилди.

Марказ тадқиқотчилари ҳали тайёрланмаган вакциналарнинг олдиндан буюртмаси мавжуд бўлган бозор мажбуриятлари битимларини таҳлил қилган.

Маълум бўлишича, келажакдаги COVID-19 вакциналарининг олтидан бири АҚШга томонидан сотиб олинади. Бир нафар америкалик учун ҳукумат учта доза вакцина буюрган. Умуман олганда, Америка Қўшма Штатлари бир миллиард доза вакцина сотиб олади.

Канада ҳар бир фуқаросига энг кўп вакцинани олдиндан буюртма қилган — бир нафар канадаликка ўнта доза тўғри келади.
Марказнинг тасдиқланган буюртмалар ҳақидаги маълумотларига кўра, Ўзбекистон бир киши учун бир доза коронавирусга қарши вакцинага буюртма берган.

Фото: The Economist
Pfizer ва BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган вакцина учун аллақачон 600 миллион доза буюртма олинган.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси билан Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина синовининг учинчи босқичини ўтказиш ҳақида келишувга эришди. Синов 5000 нафар кўнгиллида ўтказилади. Аввалроқ Хитой вакцинаси Тошкентга олиб келингани маълум бўлди.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг хабар беришича, коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказиш учун нафақат Хитойдан, балки Россия, Европа ва АҚШдан олиб келиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Россиянинг «Вектор» илмий маркази томонидан ишлаб чиқарилган вакцина рўйхатдан ўтказилгандан сўнг унинг қўшма синовларини ўтказишга қизиқиш билдирганди. Шунингдек, Ўзбекистон «Спутник-V» вакцинасининг 5000 дозасини ажратиш юзасидан Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасига мурожаат қилгани маълум бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ҳар бир фуқароси учун 1 дозадан коронавирусга қарши вакцина буюртма қилгани маълум бўлди