Коронавирус қайталаган беморга мутахассис маслаҳат берди

Коронавирус қайталаган беморга мутахассис маслаҳат берди
Бугун АОКА пресс-холида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди:

– Августда COVID-19нинг ўрта оғир турини бошимдан ўтказдим. Уч кун аввал яна вирус юқтириб олганим тасдиқланди. Буниси оғирроқ кечяпти. Нима маслаҳат берасиз?
– Тадқиқотлар коронавирусга чалинган одам вирусни қайта юқтириб олиш хавфидан холи эмаслигини исботламоқда. Унга кўра, касалликни енгганлар ҳам ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш ва қўлларни тез-тез ювиш қоидаларига риоя қилишлари керак.Қайта юқтириш билан боғлиқ расмийлаштирилган ҳолатлар жуда кам учрайди — 53 миллионга яқин ҳолатдан атиги бир нечта холос.

Сизда ҳам касаллик қайталанган бўлиши мумкин. Сиз санаб ўтган клиник белгилар билан шифокор вирусолог ёки инфекционист назоратида даволанишингиз лозим.

– Профилактика учун витамин «Д» ва Цинк препаратини қанча вақт ичиш мумкин?
– Албатта профилактика мақсадида витамин «Д» ва Цинк препаратларини қабул қилиш мумкин. Фақат, ҳар қандай ҳолатда ҳам участка (оила) шифокори билан маслаҳатлашган ҳолда йўл тутинг.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар