13:48 / 15.11.2020
3 578

Андижон вилоятида «рекетчилик» авжига чиқмоқда (ми)?

Андижон вилоятида «рекетчилик» авжига чиқмоқда (ми)?
«Zed News» янгиликлар каналининг ёзишича, Андижон вилоятида «рекетчилик» авжига чиқмоқда. Куни кеча туш пайти Ш. исмли шахс пневматик тўппонча ва пичоқлар билан Б. исмли фуқарога ҳужум қилган. Машинасига ўқ узиб (суратда), ўзини дўппослаган.

«Айтишларича, жабрланувчи Ш.нинг айтганини қилмаган, шартларини бажармаган. Норасмий хабарларга кўра, Ш. Ҳ.Э.нинг жияни. Ҳ.Э. яқиндагина бир «мелиса»ни дўппослаганди. Ҳалигача қандай жазо берилгани номаълум» - дейилади хабарда.

Муаллиф икки-уч кундан бери тармоқда аудиолари «айланаётган» Шуҳрат Абдураҳмонов журналист ё хотинларни эмас, шундай зўравонларни ҳам 15 суткага «тиқиб қўйса» бўлармиди?» деган саволни ўртага қўйган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижон вилоятида «рекетчилик» авжига чиқмоқда (ми)?