date
views 2 424

Сифати кафолатланмаган биофаол кўшимчаларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

Сифати кафолатланмаган биофаол кўшимчаларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган товарларнинг ноқонуний ҳаракатини аниқлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаро К.О. шартли харидорга ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, чет давлатда ишлаб чиқарилган 918 қутида “Samyun Wan” номли биоактив қўшимчаларни 8 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сифати кафолатланмаган биофаол кўшимчаларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди