14:53 / 17.11.2020
2 463

Никита Макаренко Ўзбекистонда блогерлар фикрини ҳеч ким эшитмай қўйгани ҳақида (видео)

Никита Макаренко Ўзбекистонда блогерлар фикрини ҳеч ким эшитмай қўйгани ҳақида (видео)
Кадр: Twitter
Продюсер, мусиқачи, UzReport телеканали бошловчиси, блогер Никита Макаренко «Улар» лойиҳасига берган интервьюсида Ўзбекистонда қачондан бошлаб журналист ва блогерларнинг фикрини ҳеч ким эшитмай қўйгани тўғрисидаги фикрлари билан бўлишди.

Макаренко журналистнинг нима сабабдан умрида биринчи маротаба Ўзбекистондан чиқиб кетиш ҳақидаги саволига жавоб қайтарар экан, у 2016 йилда пайдо бўлган оптимизм ҳеч кимда қолмаганини таъкидлаган.

- "Яқинда Facebook’да барчаси қачондан бошқача кетганини муҳокама қилдик. Азиза Умарова ва бошқа зиёлилар билан бу тахминан 2018 йилнинг июнь—июлида содир бўлган деган тўхтамга келдик. Ушбу мақолани ҳам ўшанда ёзганман [«Маънавият Тошкентни барбод қилади» мақоласи]. Яъни 2016 йил бизни ақл бовар қилмас оптимизм билан қувватлантирди, барчамиз худди қаноти бордек учардик. 2017 йилда ҳам яхши эди. 2018 йил ҳам ёмон бошланмади, бироқ 2018 йилнинг ёзида нимадир синди.

Яъни биз кутмаган ҳаракатлар бошланганида, масалан, ушбу мақолани тунгги 23:00 дан кейин кўчаларга «Автозак»лар қайтганидан сўнг ёзганман. Эсласанг, Каримов даврида кечаси сайр қилиш мумкинмас эди, барчани «Автозак»ларга босиб олиб кетарди ва шу содир бўлди, биз бошқа кўплаб иқтисодий нотўғри қарорларни сездик, даҳшатли «Обод маҳалла» дастури бошланди, снослар авж олди, биз нимадир синганини тушундик ва оптимизм йўқолди.

Албатта, балки мен ҳиссиётларини ошириб юборгандирман, умуман олганда ҳеч қаерга кетишни истамайман, менимча, бу сенинг саволингга жавоб бўлар. Бироқ нимадир синди ва мамлакатимиз раҳбарияти зиёлилар оптимизмини, ижодкор инсонлар оптимизмини, бизнесменлар оптимизмини, хориждан қайтаётган экспертлар оптимизмини муҳим ресурс дея ҳисобга олмагани жуда ачинарли. Ундан воз кечишди. Фикримизни ҳеч ким эшитмай қўйди ва ҳозир сезаётган бўлсанг, ушбу оптимизм ҳеч кимда қолмади. Қўлларидан келса-да, ундан оқилона фойдаланишмади", - дейди блогер Никита Макаренко.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Никита Макаренко Ўзбекистонда блогерлар фикрини ҳеч ким эшитмай қўйгани ҳақида (видео)