1 164
Тошкент вилоятида Maserati, Audi ва Malibu’да пойга уюштирган ҳайдовчиларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларини Тошкент шаҳри билан боғловчи, янги қурилган автомобил йўлида бир гуруҳ ҳайдовчилар тунги вақтда хавфли ҳолатни юзага келтирган ҳолда пойга уюштиргани акс этган видеолавҳа тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан ушбу ҳолатга ойдинлик киритилди.
![]()
Маълум бўлишича, уч нафар ҳайдовчи, яъни, 1993 йилда туғилган, Тошкент шаҳрининг Миробод туманида яшовчи М.Р. Audi, 1992 йилда туғилган, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи Т.Ш. Malibu 2 ва 1992 йилда туғилган К.A. Maserati транспорт воситаларида ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларига зид равишда, ўзаро келишув асосида пойга уюштирган.
![]()
Вилоят ИИББ ЙҲХБ томонидан ушбу видео лавҳада акс этган барча транспорт воситалари аниқланиб, уларнинг ҳайдовчилари билан профилактик суҳбат ўтказилгани айтилади.
Қайд этилишича, бу шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси 2-қисми тартибида баённома расмийлаштирилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Тошкентда 3та Malibu иштирокида ЙТҲ содир бўлди

ИИВ Ўзбекистонда карантин қоидалари энг кўп бузилаётган вилоятлар рўйхатини эълон қилди

Тонировкали Captivа ҳайдовчиси автомат кўтариб юргани акс этган видео тарқалди

Instagramʼдаги “зўравон”лар аниқланиб, ушланди (видео)

Тўйга кетаверишда бошқалар ҳаётига хавф солган Nexia ва Spark ҳайдовчиси жаримага тортилди (видео)

“Нексия”, “Кобальт” ва “Дамас” ўғрилари ушланди