10:02 / 28.11.2020
1 437

Юк автомобилларининг Тошкентга кириб-чиқиши чекланиши мумкин

Юк автомобилларининг Тошкентга кириб-чиқиши чекланиши мумкин
Юк автомобиллари учун Тошкент шаҳрига кириб-чиқишда чекловлар ўрнатилиши мумкин. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди.

Қайд этилишича, халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан йўлларда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида эрталаб соат 7:00-10:00 ва кечки 17:00-20:00 вақтлар оралиғида Тошкент шаҳрига оғир юк ташувчи транспорт воситаларининг кириб чиқишини чеклаш ҳақида қарор қабул қилиш таклифи киритилган.

Ушбу масала тез кунларда Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари томонидан кўриб чиқилиши режалаштирилгани айтилади
Агар депутатлар бу қарорни қабул қилишса Тошкентда тирбандликлар бироз бўлса ҳам камаяди, деб умид қиламиз”, - деб ёзади депутат.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Юк автомобилларининг Тошкентга кириб-чиқиши чекланиши мумкин