Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Сирдарё тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро М.Ж. бошқарувидаги “Кобальт” русумли енгил автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, тадбир иштирочилари иштирокида ушбу автотранспорт воситасининг салони ва юкхонаси кўздан кечирилди.
Натижада, автоуловда хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган умумий қиймати 41,3 миллион сўмлик 57 605 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Сардобада МИБ тадбиркор фойдасига 193,7 млн.сўм миқдордаги қарздорликни ундириб берди

Алкоголизмга қарши фойдаланилувчи препарат коронавирусга қарши самарали восита бўлиши мумкин

Ноқонуний олиб кирилаётган 384 миллион сўмлик товарлар тўхтатиб қолинди

Тадбиркорлар учун: Божхоналарда “яшил” ва “кўк” йўлаклар ишга туширилди (фото)

23 млн сўмлик тиллани ичга ютган йўловчи ушланди

Telegram орқали “Тезкор адвокат” дастурида исталган адвокат билан боғланиш мумкин