Фото: Видеолавҳадан скриншот
Халқаро пресс-клубда «Конституция ва қонунчиликда сўз ҳамда матбуот эркинлиги. Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари» мавзуидаги давра суҳбати бўлиб ўтгани хабар қилинганди.
Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг айтишича, яшаш ҳуқуқидан бошқа ҳуқуқларда айрим чегаралар бўлиши керак. Лекин бу чегара демократик жамиятда керак бўладиган таомилда оқилона бўлиши лозим.
«Ҳуқуқ бор жойда чегара ҳам бўлиши керак, фақат яшаш ҳуқуқида чегара бўлмайди, чунки у энг олий неъмат. Бошқа ҳуқуқларда айрим чегаралар бўлиши лозим. Бу дунё бўйича тан олинган стандарт. Бугунги Ўзбекистон шароитида чекловлар ҳақида камроқ гапиришимиз керак деб ўйлайман, чунки чеклашга жуда устамиз, шу пайтгача буни жудаям зўр уддалаганмиз», — деди вазир.
Русланбек Давлетов у ёки бу оммавий ахборот воситаси қонунчилик нуқтаи назаридан стандартларга риоя қилмаган бўлса, судга берилиши лозимлигини айтиб ўтди.
«Бизда судга берибди дейилса, жуда катта воқеликка айланиб кетаяпти. Аслида биз бунга кўникишимиз керак, бу нормал жараён», — қайд этди у. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Русланбек Давлетов: «Депутатми, халқ ундан талаб қилади. Бу тўғри»

Прописка масаласи яқин келажакда узил-кесил ҳал бўлиши керак — Русланбек Давлетов

Русланбек Давлетов: «Коррупцияга қарши алоҳида орган биз учун ҳам кутилмаган янгилик бўлди»

Адлия вазири Русланбек Давлетов амалдорларга бир "муҳим ҳақиқат"ни эслатди

Адлия вазири соқол ва ҳижоб мавзусидаги баҳсларга муносабат билдирди (видео)

Русланбек Давлетов: «Бизни қийнаётган бюрократиядан холи бўлишимиз керак» (видео)