13:53 / 08.12.2020
4 666

“Меҳр-3” операцияси доирасида Суриядан 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар олиб келинди

“Меҳр-3” операцияси доирасида Суриядан 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар олиб келинди
Сўнгги 4 йил мобайнида мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида олиб борилаётган изчил сиёсат самараси ўлароқ, нафақат юртимизда истиқомат қилаётган, балки ўзга юртларда мураккаб аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига ҳам эътибор қаратилиб, уларнинг манфаатлари, шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилинмоқда.

Зеро, бундай эътибордан ёт ғоялар таъсирида хорижга чиқиб, турмуш ўртоқлари, ота-оналаридан айрилиб қолган ватандошларимиз ҳам четда қолгани йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига кўра, “Меҳр” инсонпарварлик операцияси доирасида 2019 йилда Сурия ва Ироқ давлатларидан 220 нафар аёллар ва болалар олиб келинган эди.

Ўтган давр мобайнида “қайноқ нуқталардан” қайтарилган бу аёллар ва болалар давлат ва жамоатчилик ташкилотлари, меҳр-оқибатли фуқароларимиз ёрдамида жамиятимизда ўз ўринларини топиб кетганларини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Бир вақтнинг ўзида Яқин Шарқдаги жанглар олиб борилаётган ҳудудлардаги лагерларда ушлаб турилган ҳамюртларимизни қайтариш бўйича тадбирлар махсус хизматлар томонидан доимий равишда олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг бевосита назорати остида “Меҳр” операциясининг навбатдаги босқичи амалга оширилиб, бугун Сурия мамлакатининг жанговор ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларидан 98 нафар юртдошларимиз, яъни 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар (улардан 14 нафари чин етим болалар) Ватанимизга қайтарилди.

Ҳаётнинг нотекис йўлларида адашиб, ўзга юртларда қийин аҳволга тушиб қолган бу инсонлар эндиликда барча қулайликларга эга бўлган соғломлаштириш муассасасига жойлаштирилиб, иссиқ овқат ва кийим-кечак билан таъминланади. Мутахассислар томонидан тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилади.

Шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳам тегишли ишлар амалга оширилади.
Келгусида эса уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга тўлақонли ижтимоий мослашуви учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Меҳр-3” операцияси доирасида Суриядан 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар олиб келинди