21:13 / 08.12.2020
3 187

Олмалиқда Lacetti 9 ёшли қизни уриб кетди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилган

Олмалиқда Lacetti 9 ёшли қизни уриб кетди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилган
Фото: ЙҲХББ
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Lacetti автомашинаси 3-синфда ўқийдиган қизни уриб кетди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Ҳодиса 2020 йил 4 декабрь куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳарида содир бўлган. Ҳайдовчи Олмалиқ шаҳар Пиримқулова кўчасида яшовчи 1991 йилда туғилган Й.Ф ўзининг бошқарувидаги бўлган Lacetti русумли транспорт воситасида, пиёда Олмалиқ шаҳар Пиримқулова кўчаси 1А-уй 6-хонадонда яшовчи 2011 йилда туғилган, Олмалиқ шаҳридаги 5-сонли ўрта таълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Максимова Каралина Александровнани уриб юборган.

Ҳайдовчи ЙТҲдан сўнг К.Максимовани яшаш манзилига олиб бориб яқинларига топшириб кетган. 2020 йилнинг 5 декабрь куни К.Максимованинг соғлиғи ёмонлашиб, Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасига мурожаат этган.

Марказий шифохонанинг бирламчи маълумотномасида К.Максимовага ЙТҲ натижасида бош мия чайқалиши, мия тўқималарининг лат ейиши, чап сон суяги синиши ташхиси қўйилган.

Ҳолат юзасидан ҳозирги кунда суд-тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олмалиқда Lacetti 9 ёшли қизни уриб кетди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилган