13:35 / 14.12.2020
2 732

Тошкентнинг 3 та йўналишида тезюрар автобуслар хизмати йўлга қўйилиши кутилмоқда

Тошкентнинг 3 та йўналишида тезюрар автобуслар хизмати йўлга қўйилиши кутилмоқда
Хорижий консультантлар томонидан Тошкентнинг 3 та йўналиши — «Чилонзор буюм бозори», «Чорсу» савдо маркази ва ТТЗ йўналишларида BRT (Bus Rapid Transit) тезюрар автобус хизмати йўлга қўйишни таклиф этмоқда, деб хабар беради «Тошшаҳартрансхизмат».

«Чилонзор буюм бозори» – «Чорсу» савдо маркази йўналишининг ўртача масофаси 20,6 километрни, ўртача қатнов вақти 50 дақиқани, оралиқ интервал 4 дақиқани ва ташилиши кутилаётган йўловчиларнинг ўртача оқими 42 минг нафарни ташкил этади.

Йўналиш ҳаракатланадиган кўчалар: Навоий кўчаси — 6,2 километр, Шаҳрисабз кўчаси — 3,2 километр, Шота Руставели кўчаси — 6,2 километр, Гавҳар кўчаси — 2,4 километр, Бунёдкор кўчаси — 2,6 километр.

«Чорсу» савдо маркази – ТТЗ йўналиши ўртача масофаси 20 километрни ташкил этиб, ўртача қатнов вақти 48 дақиқага, оралиқ интервал 3 дақиқага, кунлик ташилиши кутилаётган йўловчиларнинг ўртача оқими 27 минг нафарга тенг бўлади.

Йўналиш ҳаракатланадиган кўчалар: Юзрабод кўчаси — 2,18 километр, Феруза кўчаси — 1,72 километр, М.Улуғбек кўчаси — 7 километр, Маҳтумқули кўчаси — 1,8 километр; Шаҳрисабз кўчаси — 1,1 километр, Навоий кўчаси — 6,2 километр.

Ушбу алоҳида йўлакларда ҳаракатланувчи автобус йўналишларини ташкил этиш орқали 122 мингдан зиёд йўловчиларга транспорт хизматларини кўрсатиш режалаштирилмоқда.

Йўналишларда жойлашган 36 та чорраҳани қайта лойиҳалаш ишлари кўзда тутилган бўлиб, алоҳида йўлакларда ҳаракатланувчи автобус йўналишларини такрорловчи 50 та автобус ва 8 та йўналишли такси ҳаракатига ўзгартириш киритилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентнинг 3 та йўналишида тезюрар автобуслар хизмати йўлга қўйилиши кутилмоқда