19:48 / 14.12.2020
4 324

Олимлар бош суяк фотосуратлари ёрдамида Ибн Сино образини тиклашди

Олимлар бош суяк фотосуратлари ёрдамида Ибн Сино образини тиклашди
Фото: t.me/sngnewsb
Британиялик мутахассислар буюк олим, табиб ва файласуф Абу Али ибн Синонинг образини тиклашга муваффақ бўлишди.
Ибн Синонинг образи қабри Ҳамадонга кўчирилаётган пайтда суратга олинган бош суяги расмларига қараб тикланди. Файласуф-олимнинг ташқи кўриниши тахминан ушбу расмдаги каби бўлганлиги айтилмоқда хабарда.

Абу Али ибн Сино — буюк қомусий олим, табиб ва файласуф. Милодий 980 йилда Бухоро яқинидаги Афшона қишлоғида дунёга келган ва 1037 йилда Ҳамадонда вафот этган. Ғарбда Авиценна (ингл. Авиsенна) номи билан машҳур.

Ибн Синонинг илмий меросини шартли равишда 4 қисмга, яъни фалсафий, табиий, адабий ва тиббий соҳаларга бўлиш мумкин, олим шуларнинг ҳар бирида чуқур из қолдирган. Лекин Ибн Сино асарларининг миқдорий нисбатига назар солсак, олимнинг қизиқиш ва эътибори кўпроқ фалсафа ва тибга қаратилганини кўрамиз. Гарчи, уни «Авиценна» сифатида Ғарбда машҳур қилган унинг тиббий мероси, хусусан, «Тиб қонунлари» бўлса-да, «Шайх-ар-раис» номи, энг аввал, унинг буюк файласуфлигига ишорадир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар бош суяк фотосуратлари ёрдамида Ибн Сино образини тиклашди