22:30 / 14.12.2020
5 601

Мажбурий суғуртага оид янги қарор тасдиқланди

Мажбурий суғуртага оид янги қарор тасдиқланди
“Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, электрон турдаги суғурта хизматлари (Е-полис) ягона ахборот тизими таркибида амалга оширилади.
2021 йил 1 июлгача ягона ахборот тизими таркибида Е-полисларни сотиш ва расмийлаштириш бўйича тегишли ахборот модуллари жорий этилади.

Қарор билан Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш қоидалари тасдиқланди.

Унга кўра, Е-полисни сотиш, расмийлаштириш электрон маълумот алмашиш орқали суғурта қилдирувчи билан суғурта ташкилоти ўртасида амалга оширилади.

2021 йил 1 мартдан Молия вазирлиги суғурта ташкилотлари билан биргаликда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштиришни амалга оширади.

Е-полис қоғоз шаклидаги шартномага (полисга) тенглаштирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мажбурий суғуртага оид янги қарор тасдиқланди