17:06 / 15.12.2020
4 054

Пахта тозалаш корхоналарида тўпланиб қолган қарздорликлар ундирилмоқда

Пахта тозалаш корхоналарида тўпланиб қолган қарздорликлар ундирилмоқда
Қарздор “Каттақўрғон пахта тозалаш” акционерлик жамиятидан ундирувчи Каттақўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига қарздорликни ундириш белгиланган.

Мазкур ҳужжат асосисида Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассади сўров хатлари юборилган.

Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор “Каттақўрғон пахта тозалаш” акционерлик жамиятидан ундирувчи Каттақўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 775 млн. 960 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.

Ҳудди шундай, қарздор “Зирабулоқ пахта тозалаш заводи” акционерлик жамиятидан ундирувчи Нарпай туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 1 млрд. 300 млн. сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пахта тозалаш корхоналарида тўпланиб қолган қарздорликлар ундирилмоқда